2016 йил сентябрь ойида Тошкентда “UzMedExpo – Тиббиёт ускуна, фармацевтика, стоматология” шиори остида 9-Халқаро кўргазма бўлиб ўтади.
Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, “Дори-Дармон” Акциядорлик корпорациясининг ёрдамида ва расмий кўмагида ташкил этилди. Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналар ассоциациясининг иштироки кўргазманинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Шунингдек уни ташкил этишда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳам муҳим роли бор.
«Ўзтиббиётэкспо-2016» кўргазмаси – бу маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар эришган ютуқларнинг намойишидир. Тиббий ва стоматология техникаси, ускуналари, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компаниялар ва дистрибьюторлар, клиникалар ўз маҳсулоти ва хизматларини республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган минглаб профессионал меҳмонларга тақдим этишлари мумкин.
«CODE PHARM» компанияси ҳам бундан четда қолмади. Кўргазма жараёнида компания янги лойиҳаларни ривожлантириши ҳамда бизнесни янада ривожлантириш учун янги дистрибьюторлик компаниялари билан шартномалар тузиши мумкин.