Препаратнинг савдо номи: Диосмин Кодефарм
Таъсир қилувчи модда: Диосмин
Чиқарилиш шакли: Қобиқ билан қопланган таблеткалар 600 мг, 10 таблеткадан блистерда.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Периферик қон айланишининг бузилишларини даволаш учун воситалар
Фармакологик хусусиятлари
Диосмин флеботонусловчи таъсирга эга (веналарни чўзилувчанлигини камайтиради), веналарнинг тонусини оширади (дозага боғлиқ самара), веноз димланишини камайтиради, лимфатик дренажини яхшилайди (лимфатик капиллярнинг қисқариш частотасини ва тонусини оширади, уларнинг функционал зичлигини оширади, лимфатик босимини пасайтиради), микроциркуляцияни яхшилайди (капиллярларнинг резистентлигини оширади (дозага боғлиқ самара), уларнинг ўтказувчанлигини камайтиради), лейкоцитларнинг вена деворларига адгезиясини ва уларни вена атрофи тўқималарига миграциясини камайтиради, кислороднинг диффузиясини ва тери тўқимасида перфузиясини яхшилайди, яллиғланишга қарши таъсирга эга. Адреналин, норарналин, серотониннинг томирларни қисқартирувчи таъсирини кучайтиради, эркин радикаллар ҳосил бўлишини, простагландинлар ва тромбоксаннинг синтезини блоклайди.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва 2 соатдан кейин қон плазмасида аниқланади. Қон плазмасидаги максмал концентрациясига 5 соатдан сўнг эришилади. Ғовак веналар ва оёқлар тери ости веналарининг барча қаватларида бир текис тақсимланади ва тўпланади, кам миқдорда – буйрак, жигар, ўпка ва бошқа аъзоларда. Диосминни ва/ёки унинг метаболитларини вена томирларида танлаб йиғилиши, қабул қилинганидан сўнг 9 соатда максимумига етади ва 96 соат давомида сақланади. Диосминнинг 79% сийдик, 11% аҳлат, 2,4% ўт-сафро билан чиқарилади.
Қўлланилиши
– оёқ веналарининг варикоз кенгайиши;
– оёқлардаги сурункали лимфо-веноз етишмовчилиги;
– микроциркуляциянинг бузилиши;
– геморройнинг зўрайиши.
Қўллаш усули ва дозалари
Оёқлар веналарининг варикоз кенгайишида ва сурункали лимфо-веноз етишмовчилигида (оёқларда оғирлик) суткада 1 таблеткадан эрталаб нонуштагача 2 ой давомида буюрилади, лимфо-веноз етишмовчилигининг оғир шаклларида (шишлар, оғриқлар, тиришишлар ва ҳ.к.) – даволаш 3-4 ой давом эттирилади, трофик ўзгаришлар ва яралар бўлганида даволаш 6 ойгача ва ундан ҳам узоқроқ давом эттирилади. Даволаш курси 2-3 ой ўтгач қайтарилади.
Геморройнинг зўрайишида препаратни овқатланиш вақтида суткада 2-3 таблеткадан 7 кун давомида буюрилади, кейинчалик зарурат бўлганида кунига 1 таблеткадан 1 марта 1-2 ой давомида қабул қилишни давом эттириш мумкин.
Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигидаги сурункали лимфо-веноз етишмовчилигини даволашда 1 таблеткадан кунига 1 марта буюрилади ва туғишдан 2-3 ҳафта олдин қабул қилиш тўхтатилади. Агарда сиз препаратни бир ёки бир неча қабулни ўтказиб юборган бўлсангиз, препаратни одатдаги дозада қабул қилишни давом эттиринг.
Ножўя таъсирлари
Кам ҳолларда:
меъда-ичак йўллари томонидан – диспептик бузилишлар: ични кетиши, овқатни ҳазм бўлмаслиги, кўнгил айниши, қусиш;
марказий нерв тизими томонидан – бош оғриғи, бош айланиши, ёмон кайфият;
тери ва тери ости тўқимаси томонидан: тошма, қичишиш, эшакеми бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик
– болалик ёши (18 ёшдан кичик)
Клиник амалиётда препарат ҳомиладорларда қўлланганида қандай бўлмасин ножўя таъсирлар бўлганлиги ҳақида ҳозиргача маълумотлар йўқ. Экспериментал текширишларда ҳомилага бўлган тератоген таъсири аниқланмаган. Эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди, чунки препаратни кўкрак сутига ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирининг клиник аҳамиятли самаралари таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Геморройнинг зўрайишини даволаш бошқа препаратлар билан мажмуада ўтказилади, клиник самара тез намоён бўлмаса қўшимча текширишларни ўтказиш ва олиб борилаётган даволашни тўғрилаш керак.
Фетоплацентар етишмовчилигини даволашда, бачадан ички спираллари қўлланганида ва флебэктомия даврида қон кетишларни олдини олиш учун препаратнинг мумкин бўлган самарадорлиги ҳақида маълумотлар бор.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаслик лозим.
Дозани ошириб юборилиши: Дозани ошириб юборилишнинг симптомлари таърифланмаган.
Сақлаш шароити: Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати: 3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби: Рецепт бўйича.