2016 йил 3-6 октябрь кунлари Барселонада Европанинг йирик фармацевтика кўргазмаси бўлиб ўтади. «CODE PHARM» компанияси ушбу кўргазманинг иштирокчиларидан бири ҳисобланади. «CODE PHARM» делегациясини польшалик таъсисчилар ҳамда компаниянинг ўзбекистонлик раҳбарлари тақдим этади. Кўргазма корхонамизга ҳам Осиё, ҳам Европа дори препаратлари бозорида ўз позицияларини кенгайтириш имконини беради.

CPhI Worldwide 2016 кўргазмаси ҳақида

CPhl Worldwide ҳар йили Европа пойтахтларида ўтказиладиган энг йирик фармацевтика кўргазмасидир. Унда иштирокчилар ва меҳмонларга шу соҳанинг етакчи вакиллари билан мулоқот қилиш, янги шартномаларни тузиш, соҳанинг энг яхши профессионаллари билан учрашиш ҳамда бозордаги барча долзарб тенденцияларни муҳокама қилиш имкони тақдим этилади. Бундан ташқари, шўъба кўргазмалар мунтазам равишда дунёнинг бошқа минтақаларида ҳам ўтказилади, хусусан, 2014 йилда Санкт-Петербургда илк бор CPhl Russia бўлиб ўтди.

CPhI Worldwide доирасидаги ихтисослашган тадбирлар:

ICSE — фармацевтика саноатидаги шартномали ишлаб чиқариш кўргазмаси. У хизматларни етказиб берувчилар, экспертлар ва пудратчилар билан мулоқот учун қимматли форум ҳисобланади.

P-MEC Europe — инновацион техника, ускуналар ва саноат технологиялари кўргазмаси. Ишлаб чиқаришни автоматлаштиришнинг барча долзарб йўналишларини акс эттиради.

 

InnoPack — ўрамлар саноати кўргазмаси. Фармацевтика, дизайн ва ўрамлар ишлаб чиқариш соҳаси мутахассисларини ва байерларини бирлаштиради. Бошқа йўлдош CPhI тадбирлардан фарқли ўлароқ фақат Европада ўтказилади.

CPhl Worldwide 2016 кўргазмасига ташриф буюриш ишлаб чиқарувчилар, илмий ходимлар, лаборатория ходимлари, фармацевтлар ва фармакологлар, ингредиентлар ва хомашёни харид қилувчилар ва етказиб берувчилар, ретейлерлар, саноат сектори ва ўрамлар саноати вакиллари учун деярли мажбурий ҳисобланади.

CPhI Worldwide 2016 кўргазма павильонлари

CPhI Worldwid кўргазма павильонлари

 

Фаол фармацевтика ингредиентлари (ФФИ): алкалоидлар, аминокислоталар, антитаначалар, антибиотиклар, гормонлар ва синтетик моддалар, ферментлар, фосфолипидлар, цитокинлар, пептидлар, простагландинлар, зардоблар ва вакциналар.

Генерик фармацевтика ингредиентлари: алкалоидлар, аминокислоталар, антитаначалар, антибиотиклар, гормонлар ва синтетик моддалар, ферментлар, фосфолипидлар, цитокинлар, пептидлар, простагландинлар, зардоблар ва вакциналарнинг генерик аналоглари.

Шартномали ишлаб чиқариш: ФФИни шартномали ва эксклюзив ишлаб чиқариш, дори шаклидаги дори-дармонларни ишлаб чиқариш.

Кимёвий тоза реактивлар: оралиқ маҳсулотлар, нормаллаштирилган кимёвий бирикмалар.

Интермедиатлар: биокатализаторлар, хирал интермедиатлар, тўқималарни культивация қилиш учун муҳит.

Дори шакллари: таблеткалар, капсулалар, гелли капсулалар, суппозиторийлар, кукунлар, кремлар, мазлар, лосьонлар, томчилар, спрейлар, инъекцион препаратлар, парентерал препаратлар, стерил дори шакллари, бошқа қаттиқ, суюқ ва ярим суюқ дори шакллари, трансдермал пластирлар. 

 

Маърузалар ва семинарлар
2016 йилда кўргазма меҳмонларини соҳанинг ҳозирги пайтдаги умумий ҳолатидан тортиб, то истиқболли ишланмалар ва сўнгги тенденцияларгача бўлган турли-туман мавзуларни ўз ичига олган 100 дан ортиқ семинар кутмоқда. Бундан ташқари компаниялар вакилларида ўз маҳсулотлари ва хизматлари тўғрисида гапириб бериш имконияти ҳам бўлади.

Pre-Connect Congress
2016 йил 3 октябрь

Бевосита кўргазма бошланишидан олдин ўтказиладиган тадбир. Унда иштирокчилар соҳанинг етакчи мутахассисларини тинглаш имконига эга бўлади. Анжуман мавзуси турли-туман бўлиб, фармакология компанияларининг менежменти, биофармацевтика бозори ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, индустриядаги инновациялар ва бошқаларга бағишланган масалалар муҳокама қилинади.

CPhI Pharma Awards
CPhI Pharma мукофоти ўзининг новаторлик ёндашуви билан ажралган ҳамда инновацион маҳсулотлар ёки хизматларни яратган компанияларга топширилади. Номзодлар танлаб олинадиган тоифалар: фармацевтика препаратларини ишлаб чиқариш, дори воситаларини етказиб бериш, экологик ўрам ва CPhI Worldwide кўргазмасидаги стенд дизайни. Кўп ҳолларда нуфузли CPhI Pharma мукофоти ёш компанияларнинг муваффақият гарови ва эътирофига айланади.

Lunchtime таълим сессиялари серияси

Lunchtime таълим сессиялари, яъни “тушлик” сессиялари кундузи, нетворкинг ва учрашувлар учун мўлжалланган вақтда ўтказилади. Бу соҳанинг тан олинган экспертлари билан мулоқот қилиш, уларнинг фикрини билиш ҳамда қизиқтираётган барча саволларга жавоб олишнинг эксклюзив имконияти ҳисобланади. Муҳокама учун асосий мавзулар: дори воситаларини ишлаб чиқиш, тиббий препаратларни етказиб бериш ва ишланмаларни тижоратлаштириш.

Add Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Axborot byulleteni

[mc4wp_form id="375"]

Get the latest updates and news

KSE-design © 2024 All rights reserved.


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to verify temporary file contents for atomic writing. in /home/platne/serwer145688/public_html/codepharm.com/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:52 Stack trace: #0 /home/platne/serwer145688/public_html/codepharm.com/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents() #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig() #2 {main} thrown in /home/platne/serwer145688/public_html/codepharm.com/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 52