Компаниямиз барча йўналишлар бўйича ривожланмоқда, шу боис бизга ушбу ривожланиш ортидан улгуриш учун бор кучимизни сарфлашимиз зарур.
Ходимларни ўқитиш «CODEPHARM» компанияси стратегиясининг муҳим элементи ҳисобланади, бунда ходимларни ривожлантириш билан шунчаки шуғулланиб бўлмайди, балки буни ташкилотимизнинг глобал мақсадларида қилиш лозим. Ходимларимиз кўплаб оммабоп психологик китобларни ўқиши ва ўз ҳаётида барибир ҳеч нимани ўзгартирмаслиги мумкин. Бу ҳолат китоблар кўникмалар ва қобилиятларни эмас, балки шунчаки маълумотларни бергани учун юз беради. Бизнинг тренингларимиз эса ходимларга билим бериш билан бирга уларни жойларда ўзлаштиришга ҳам ёрдам беради.
Бугунги кунда ўзининг касб маҳоратини такомиллаштириш қобилияти «CODEPHARM» компанияси ходимининг асосий рақобатчи хусусиятларидан бири ҳисобланади.
МURADGROUP раҳбарияти «CODEPHARM» ходимлари учун ўқув тренингини ўтказишни режалаштирди. Жамоамиз ёш ва истиқболли бўлиб, биз мунтазам равишда тренинглар ва таълим дастурлари ёрдамида кадрларимизнинг салоҳиятини оширишга ҳаракат қиламиз.
Тренинг Ўзбекистоннинг энг манзарали ҳудудларидан бири – “Чорвоқ” дам олиш зонасида 6-8 май кунлари ўтказилди. Тадбирда республиканинг барча вилоятларида фаолият кўрсатаётган ҳамма ходимларнинг қатнашиши режалаштирилган эди.
Ишчи сессия соат 9.00 дан кечки соат 17.00 гача ўтказилди. Тадбирнинг дастлабки соатларида «CODEPHARM» МЧЖ ЧЭК ҳақида, компаниянинг келгуси ривожланиш истиқболлари тўғрисида маълумот берилди. Тақдимотда «CODEPHARM»нинг ҳозирги маҳсулотлари, препаратларни республиканинг барча ҳудудларида янада илгари суриш имкониятлари тақдим этилди. Янги дори препаратларининг чиқиши ҳақида маълумот иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Тренингнинг иккинчи ярмида ҳар бир иштирокчига индивидуал иш берилди. “Фаол тақдимотни ўтказиш кўникмалари” жамоа руҳини сақлаган ҳолда жонли ва дўстона муҳитда ўтди. Ҳар бир иштирокчи ўзи ҳақидаги маълумотларни тақдимот кўринишида ўз ҳамкасбларига намойиш этди. Албатта, саволлар ҳам бўлди. Иштирокчиларнинг барчаси таълим жараёнига фаол жалб этилди.
Тренинг якунида MURADGROUP раҳбари Мурод Маҳкамов «CODEPHARM» тренер-менежерлари билан бирга креатив фикрлаши, сессия ишига ижодий ва инновацион ёндашуви учун иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди. Ҳар бир иштирокчига эсдалик совғалари ва тренингдан ўтгани ҳақидаги сертификат топширилди.
Корпоратив тренинглар ҳар доим “силкиниш” самарасига эга бўлиб, тренинг пайтида стереотипларнинг “синиши”, ишга ёндашув бўйича одатий чегараларнинг ўзгариши юз беради. Бу қадриятлар, вазифаларнинг қайта англанишига кўмаклашади ҳамда ўз фаолиятимизга ва умуман жамоамизнинг фаолиятига стратегик назар ташлаш учун кундалик ишлардан бироз “кўтарилиш” имконини беради. Шунингдек бу жамоамизнинг жипслашиши учун ҳам муҳим. Тренингда билим олишдан ташқари МURADGROUP раҳбарияти кўнгилочар дастурни ҳам тайёрлади. Тим-билдинг корпоратив тренингнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ходимларимиз тадбирларда фаол қатнашди, уларда жамоавий руҳ ҳис қилинди.
Биз эришган ютуқлар билан тўхтаб қолмаймиз. 2016 йилда тўртта корпоратив тренингни ўтказиш режалаштирилган эди. Шулардан иккитаси ўтказилди. Тренинг ўтказиш стратегияни ишлаб чиқувчи раҳбариятнинг ходимлар билан қўшимча коммуникация каналини очади ҳамда ҳар бир ходимга ва умуман жамоага таъсир қилиш воситаси ҳисобланади.