2016 йил 5-8 апрель кунлари Ўзэкспомарказнинг кўргазмалар майдончасида ХI Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтди. Унда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг ютуқлари намойиш этилди. Тиббий ва стоматология техникаси, ускуналари, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи компаниялар ва дистрибьюторлар республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган минглаб шу соҳа мутахассисларига ўз маҳсулотларини тақдим этди. Бу йилги тадбирда кўплаб маҳаллий корхоналар қатнашди. Кўргазма иштирокчилари томонидан мингдан зиёд маҳсулот турлари, шу жумладан республикада ишлаб чиқариши 2016 йилда ўзлаштирилган янги намуналар ҳам намойиш этилди. 

«CODE PHARM» МЧЖ ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотларини тақдим этди, кўргазма иштирокчилари учун тақдимотлар ўтказди. Кўргазма жараёнида Ўзбекистоннинг етакчи клиникалари, Тошкент ва вилоятлардаги дорихоналар билан кейинги ҳамкорлик, дистрибуция борасида келишувларга эришилди.

Музокаралар якунлари бўйича «CODE PHARM» МЧЖ ходимлари компаниянинг янги ишланмаларига қизиқиш билдирган маҳаллий кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан алоқаларни ўрнатди. Республиканинг таниқли клиникалари ва илмий марказлари билан тўртта шартнома мувофиқлаштирилиб, имзолашга тайёрланди. Истиқболли лойиҳалар, Ўзбекистон бозорида талабга эга бўлган дори воситаларининг эксклюзив дистрибуцияси бўйича ишлар олиб борилди.

Юқорида айтиб ўтилганидай, кўргазмада «CODE PHARM» МЧЖ вакиллари халқаро ҳамжамиятга ишлаб чиқаришнинг янги имкониятларини тақдим этди.

Фармацевтика препаратларини ишлаб чиқарувчи Польша корхонасининг шундай кенг кўламли халқаро кўргазмаларда қатнашиши – маҳаллий фармацевтика соҳаси фаол ривожланаётганига яна бир далолатдир. Бундай тадбирларда эга бўлинадиган янги билимлар замонавий жаҳон технологияларини жорий этиш имконини беради, бу ўз навбатида, мукаммал дори воситаларини яратиш гарови ҳисобланади. Янги алоқалар эса польшалик ишлаб чиқарувчиларнинг Ўрта Осиё ва Европа бозорида ишончли шериклик муносабатларини ўрнатишига замин яратади.

«CODE PHARM» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тез ривожланаётган лойиҳалардан бири ҳисобланади. Айтиш жоизки, компания препаратлари ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволашда муваффақиятли қўлланиб келинмоқда. «CODE PHARM» компанияси асосий йўналишлар бўйича ҳамкорликни ривожлантирар экан, Ўзбекистон бозорида ўзининг позицияларини мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирларда фаол қатнашяпти. 2016 йил ҳам бундан мустасно бўлмади.

 

Add Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Axborot byulleteni

[mc4wp_form id="375"]

Get the latest updates and news

KSE-design © 2024 All rights reserved.