«CODE PHARM»МЧЖ чет эл корхонасининг тарихи 2013 йилда, биз Ўзбекистон фармацевтика бозорига кириб келганимизда бошланди. «CODE PHARM» Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тез ривожланаётган лойиҳа ҳисобланади. Компания препаратлари ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволашда муваффақиятли қўлланиб келинмоқда. «CODE PHARM»  фармацевтика ишлаб чиқаришининг асосий йўналишлари бўйича ҳамкорликни ривожлантирган ҳолда Ўзбекистон бозорида ўз позицияларини мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирларда фаол қатнашяпти. Компания ўз позициялари ва имижини кўтаришга таъсир қилувчи тиббий анжуманлар ва кўргазмаларда мунтазам равишда қатнашиб келаётгани бунинг тасдиғи ҳисобланади.

Шу боис бизнинг турли пайтларда кўргазмаларда қатнашишимиз компаниянинг олдинга ҳаракатида ва кейинги стратегияни танлашда катта роль ўйнайди. Биз 2013 йилдан буён бугунга қадар уларнинг доимий иштирокчисимиз. Ушбу форумлар ўзимизни харидорлар кўзи билан баҳолаш имконини беради. Бу нима учун керак? Бу мижозларимиз, Ўзбекистон аҳолисига хизмат кўрсатишимиз учун зарур.

2016 йил апрель ойи ҳам бундан мустасно бўлмади. Апрель ойининг бошида «CODE PHARM» компанияси маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг ютуқлари намойиш этилган XI Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида қатнашди.

Шу йилнинг 19-21 апрель кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” МКМда “СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ – TIHE 2016” 21-Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. “Соғлиқни сақлаш – TIHE” – бу Ўзбекистондаги энг янги технологиялар ва амалий Соғлиқни сақлаш соҳасининг асосий тиббий форумидир. Кўргазма ўзининг кўп йиллик тарихи давомида давлат тузилмалари, тиббиётда қўлланадиган ускуналар ва буюмларни ишлаб чиқарувчилар, олимлар ва амалиётчи шифокорлар учун юқори самарали профессионал майдонча ва учрашув жойига айланди. Анъанага кўра кўргазмада жаҳон тиббий саноатининг етакчилари, диагностика ва одам касалликларини даволаш бўйича янги технологияларнинг муаллифлари қатнашади.

Бу йил бозор олдида турган қийинчиликларга қарамасдан, жаҳоннинг 17 та мамлакати – Буюк Британия, Италия, Жанубий Корея, Германия, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Иордания, Испания, ХХР, Польша, Белоруссия, Россия, Ўзбекистон, Украина, Хорватиядан 10 дан ортиқ компания кўргазмада қатнашди.

Польшанинг «CODEPHARM» компанияси ва Польша томони савдо ва инвестицияларга кўмаклашиш бўлими шахсида, Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўргазмада қатнашиш учун тайёрланган стендлар ва материалларни намойишга қўйди. Вакилларимиз уч кун давомида жамоавий стендлар билан қатнашиб, дори воситаларини ишлаб чиқариш имкониятларини намойиш қилди. Кўргазмага кўрилган тайёргарлик ҳамкорларимиз томонидан муносиб баҳоланди. Корхонамизнинг амалдаги позициялари ҳамда жорий йилда чиқариш учун тайёрланаётган позицияларини ёритувчи «CODEPHARM» каталоги нашр этилди. Унда келажак истиқболда шартномалар тузиш учун компания ҳақидаги маълумотлар тўпланган.

Биз кўргазмалар каби тадбирлар, уларнинг роли ва вазифаси кундан-кунга ортиб бораётганини яхши тушунамиз. Улар товар ишлаб чиқарувчиларига бозорга чиқишга, бозорда анъанавий ишлаётган компанияларга эса Ўзбекистон фармацевтика бозорида янги ўринларни эгаллашга ёрдам беради.

«CODEPHARM» маҳаллий бизнесни ривожлантиришда фаол қатнашмоқда.

ОАВ бизнинг стендимизни эътибордан четда қолдирмади. Компаниямизнинг келгуси ривожланиши ва тиббий дастурларда қатнашиши бўйича марказий телевидениенинг кун ва ҳафта янгиликларида «CODEPHARM» директорининг ўринбосари О.Исмоилов маълумот берди. У бизнинг кейинги мақсадимиз фармацевтика бозорига самарали, хавфсиз, эҳтиёжларга жавоб берувчи, иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлган маҳсулотларни чиқариш эканини қайд этди. «CODEPHARM» активно участвует в развитии отечественного бизнеса.

Бир томондан, ишлаб чиқаришимиз ўз маҳсулотларини ривожлантирса, иккинчи томондан, тиббий дастурларда қатнашиб келмоқда. Кўргазма доирасида келгуси ҳамкорлик учун кўплаб миқдорда контактларни олдик. Контакт – бу шунчаки ташриф қоғозлари билан алмашув эмас, балки одамлар билан мулоқот ҳамдир. Биз саволлар бердик, бизга ҳам саволлар беришди, биз кўргазма иштирокчиларининг саволларига жавоб бердик. Фойдали шартномалар тузилди. Кўргазма профессионал тадбир сифатида фаолият кўрсатиши ва мутахассислар учун форум бўлиб қолиши керак деб ҳисоблаймиз.

Анъанага кўра “СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ – TIHE 2016” 2015 йилга якун ясаш ва истиқболларни муҳокама қилиш учун иш майдончасига айланган ҳолда Ўзбекистон ва жаҳоннинг бошқа мамлакатларидаги фармацевтика соҳаси вакилларини бирлаштирди.

Польша бўлимида «CODEPHARM» компаниясининг ривожланиш истиқболлари, яқин йилларда чет эл корхонасининг имкониятлари, умумиқтисодий вазиятнинг чакана дорихоналар тармоғидаги харидорлар хатти-ҳаракатига таъсири, танглик шароитларида савдоларни ушлаб туришнинг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа кўплаб муҳим масалалар фаол муҳокама қилинди. Уч кун давом этган форум тадбирларига 2 мингдан ортиқ мутахассис ташриф буюрди.

Add Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Axborot byulleteni

[mc4wp_form id="375"]

Get the latest updates and news

KSE-design © 2024 All rights reserved.