2016 йил Ўзбекистонда Соғлом она ва бола йили деб эълон қилинган. Шу муносабат билан семинар ташкил этилди. Унда акушерлик ва гинекология соҳасида сурункали вена етишмовчилиги, сурункали тос оғриғи муаммолари ёритилди. 2016 йил 21 апрель куни Тошкентда «MURAD GROUP» компаниясининг офисида “Муаммо йўқ. Муаммолар йўқ!” илмий-амалий семинари бўлиб ўтди. Тадбир «CODE PHARM» ходимлари томонидан ташкил этилди.

Семинарга Тошкент шаҳридаги клиникалар ва туғруқхоналарда фаолият кўрсатаётган етакчи гинеколог-мутахассислар таклиф этилди. Семинар аввалида «CODE PHARM» компаниясининг тақдимоти ўтказилди. “Ютуқлар ва истиқболлар” деб номланувчи ушбу тақдимотда компаниянинг ривожланиш тарихи, унда ишлаб чиқариладиган ва шифокорларимиз томонидан кўплаб ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволашда фаол қўлланиладиган дори препаратлари тақдим этилди.

Мавзунинг долзарблиги ва маърузачиларнинг юқори малакаси тўрт соат давом этган семинар жараёнида иштирокчиларнинг диққат-эътиборини ушлаб турди.

Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институтининг Акушерлик-гинекология ва Перинатал тиббиёт кафедраси доценти Г.Ш.Ортиқхўжаеванинг маърузаси анъанага кўра катта қизиқиш билан тингланди. Оёқ веналарининг варикоз кенгайиши, сурункали тос оғриғи, плацентар етишмовчилик каби кўплаб асоратларга олиб келувчи сурункали вена етишмовчилиги муаммоси семинар иштирокчиларига жуда яхши таниш. Бундай асоратларни даволаш борасидаги тавсиялар маърузачилар томонидан ҳам, семинар иштирокчилари томонидан ҳам жуда фаол муҳокама қилинди. Шундай касалликлар диагностикаси бўйича тақдим этилган слайдлар тингловчилар учун долзарб мавзуга айланди. Микронлаштирилган диосмин 600 мг (“Диосмин Кодефарм”) препаратини қўллаш бўйича тақдим этилган клиник синовлар ва клиник тадқиқотлар мазмуни ҳам салмоқли бўлди.

Ушбу нозологияларда «Диосмин Кодефарм» дори препаратини қўллаш ҳақидаги маърузани амалиётчи гинеколог-шифокорлар қизиқиш билан тинглашди. Маърузадан сўнг мавзу бўйича баҳс-мунозара ва ўзаро фикр алмашинуви бўлиб ўтди. Шифокорларимиз ўз беморларида «Диосмин Кодефарм» препаратини қўллашнинг ижобий натижалари билан ўртоқлашди. Семинар кофе-брейк билан якунланди. Шифокорлар бир пиёла чой устида ҳам семинар тўғрисидаги таассуротларини ҳаяжон билан гапиришди. Кейинги семинар 27 апрель куни ўтказилади.

Бундай тадбирларни ўтказиш бўйича ижобий тажрибага эга «CODE PHARM» жамоасининг саъй-ҳаракатлари, ходимларнинг обрўси ва шифокорларнинг иштиёқи тадбирни тегишли даражада ўтказиш имконини берди.

Add Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Axborot byulleteni

[mc4wp_form id="375"]

Get the latest updates and news

KSE-design © 2021 All rights reserved.